logo
“Elektron baholash” масъулияти чекланган
жамияти директори томонидан
Тасдиқланган.
“Elektron baholash” МЧЖ нинг коррупцияга қарши курашиш
СИЁСАТИ
    1-боб. Умумий қоидалар
  1. “Elektron baholash” МЧЖнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (бундан буён матнда Сиёсат деб юритилади) ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида жамиятда юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, Жамиятнинг, ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.
  2. Коррупцияга қарши курашиш тизими бошқаруви Жамият фаолиятига қаратилган.
  3. Жамиятнинг ушбу сиёсатни фаолиятининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.
  4. Жамиятда коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
    • Жамиятнинг таркибий тузилмаларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;
    • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;
    • Жамиятнинг таркибий тузилмалари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
    • коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт- шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.
  5. Сиёсат Жамиятнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун Жамиятнинг таркибий тузилмалари фаолиятида коррупция билан боғлик ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.
  6. Мазкур Сиёсатнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функсияларидан қатъий назар Жамият билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, Жамиятнинг тузилмалари ходимларига тадбиқ этилади.
  7. Жамиятнинг таркибий тузилмаларига ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Сиёсат билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.
  8. Ушбу Сиёсат мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
    • иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари - Жамиятнинг ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;
    • коррупцияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш - Жамиятнинг ходими томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (содир этишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида рухсат этилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;
    • контрагент (шартномавий шерик) - Жамиятнинг шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;
    • коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
    • коррупциявий ҳаракатлар - ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;
    • коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция белгиларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
    • коррупцияга қарши курашиш тизими - қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини бартараф этиш, Жамиятнинг ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
    • коррупциявий хавф-хатар - Жамиятнинг ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан Жамият номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли ва хавфи;
    • манфаатлар тўқнашуви - Жамиятнинг ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан Жамиятнинг ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;
    • расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар - белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;
    • ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - Жамиятнинг ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);
    • ходим - Жамиятнинг тузилмалари билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;
    • яқин қариндошлар - ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа- сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси.
  9. 2-боб. Умумий қоидалар
  10. Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:
    • қонунийлик - Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Жамият тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
    • коррупцияга тоқатсизлик - Жамиятнинг ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Жамиятнинг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;
    • очиқлик ва шаффофлик - Жамият тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Жамият ходимлари кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
    • коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги - Жамиятнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда Жамиятнинг барча функсиялари ва йўналишларига интегратсия қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;
    • коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги - коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Жамият тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Жамиятнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;
    • техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш - Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интегратсиялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;
    • тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш - Жамият тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз ташкилот раҳбарига мурожаат қилиши мумкин;
  11. 3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимнинг элементлари
  12. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда Жамиятнинг барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
  13. Қуйидагилар Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:
    • а) коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги
    • б) “Юқоридан қуйига муносабат” - Юқори даражада раҳбарлик намунаси:
      • Жамиятнинг раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;
      • Жамиятнинг, раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:
        • Жамиятнинг фаолиятининг хавф-хатарга эга функсиялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;
    • д) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:
      • Жамиятнинг функсияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни аниқлайди ва баҳолайди;
      • коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида Жамиятнинг фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарига кўпроқ учрайдиган функсияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Жамият Ички назорат хизматининг фаол кўллаб-қувватлаши ва назорати остида Жамиятнинг тегишли раҳбарлари, коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи шахслар иштирок этади;
      • коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Жамиятнинг раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади;
      • коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудий Жамиятнинг рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функсияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функсиялари Жамият юқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;
      • коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда Жамиятнинг Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси (Кадрлар бошқармаси) тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тизимли йиғиш, таҳлил қилиш ва янгилаб бориш учун жавобгар булади.
    • э) аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар:
      • Жамиятнинг ўз фаолияти ва функсияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат муҳитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплекс тизимини жорий этадилар;
      • Жамият коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, Жамиятнинг ходимлари учун қатъийлиги ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;
      • Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури/режаси/йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;
      • Бундан ташқари, Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва коррупцияга қарши курашиш жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида Жамият ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:
        • Жамиятнинг ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Сиёсат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун Жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш/тренинглар ҳақидаги маълумотлар Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси (Кадрлар бошқармаси)да қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;
        • Жамиятнинг ходимлари ва фуқароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;
    • ф) мониторинг, назорат ва ҳисобот:
      • Жамиятнинг фаолияти ва функсияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функсионал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг Жамиятда коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
      • тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб- таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида Жамият тизимидаги функсиялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;
      • ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида Жамиятнинг ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш.
    • г) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:
      • мазкур Сиёсатга амал қилиш ва Жамият тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, бевосита раҳбарлар ўз бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;
      • коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар ва тамойилларни бузган Жамиятнинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар;
      • Жамиятнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.
  14. 4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари
    1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
    Жамиятнинг ходимларининг ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва холис бажаришларига, жумладан, холис қарор қабул қилишга ҳамда Жамиятнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.
Ҳужжатни юклаб олиш